Жамият

ХОНОБОД ШАҲРИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚАНДАЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА?


22.05.2019   289

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли “Худудларда ахолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонобод шаҳар молия бўлими ходимлари томонидан ҳар бир хонадонга уйма-уй юриб Президентимиз томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган этибор ҳамда имтиёзли кредитлар жорий этилганлиги юзасидан қўлланма ва буклетлар тарқатилиб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида шаҳримизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар сони жами 269 нафарни ташкил этган бўлиб, улардан 93 нафарига жорий йил май ойида 448.0 млн сўм кредит маблағлари ажратилди. Ушбу тарғибот ва ташвиқот ишлари шаҳримизнинг ҳар бир хонадонларида олиб борилмоқда. Ушбу ажратилган имтиёзли кредитлар халқимизни янада фаровон хаёт кечиришларига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Жумладан, шаҳар хокими раҳбарлигидаги 1-сектор худудида истиқомат қилувчи 18 нафар кам таъминланган оилага “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод шаҳар филиали томонидан
80.0 млн сўм. Шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор худудида истиқомат қилувчи 33 нафар кам таъминланган оилага “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод шаҳар филиали томонидан 214.0 млн сўм. Шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор худудида истиқомат қилувчи
26 нафар кам таъминланган оилага “Халқ банки” АТБ Хонобод шаҳар филиали томонидан 103.0 млн сўм. Шаҳар ДСИ бошлиғи раҳбарлигидаги 4-сектор худудида истиқомат қилувчи
16 нафар кам таъминланган оилага “Халқ банки” АТБ Хонобод шаҳар филиали томонидан 51.0 млн сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Хонобод шаҳрида фаолият юритаётган 4 та сектор раҳбарлари ҳамда шу секторларга бириктирилган МФЙ раисларининг хулосаларига асосан лойиҳаларини тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига хам амалга ошира олмайдиган энг кам таъминланган ва ўта ночор оилаларга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

У. ТИЛЛАБОЕВ

Хонобод шаҳар хокимлигининг

молия бўлими бошлиғи.