Жамият

Хонобод шаҳрида Мактабгача таълим сохасини ривожлантиришга салкам 4 млрд. 719 млн. 192 минг сўм маблағ режалаштирилди.


29.04.2019   735

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсакичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари хамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги, вилоят ҳокимининг “Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил учун белгиланган асосий кўрсаткичлари тўғрисида”, халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг №147/40-5-сонли қарорига асосан 2019 йил учун шаҳар махаллий бюджети жами 39 млрд. 574 млн. 397 минг сўмни ташкил этиб, маориф сохасига 20 млрд. 871 млн. 520 минг сўм, соғлиқни сақлаш сохасига 9 млрд. 172 млн. 192 минг сўм, маданият ва спорт сохасига 1 млдр. 23 млн. 192 минг сўм ва бошқа срхаларга эса 8 млрд. 507 млн. 493 минг сўм маблағлар режалаштириш кўзда тутилган.

Хонобод шаҳрининг 2019 йил махаллий бюджетини тасдиқлашда шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Жумладан 2019 йилда Мактабгача таълим муассасаларига жами 4 млрд. 719 млн. 192 минг сўм бюджет маблағлари режалаштирилган бўлиб, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун2 млрд. 460 млн. 375 минг сўм, ягона ижтимоий тўловлар учун634 млн. 780 минг сўм ва муассасани сақлаш, озиқ-овқат ва бошқа сарф-харажатлар учун 1 млрд. 624 млн. 37 минг сўм маблағлар режалаштирилди.

Хонобод шаҳрида 2018 йил давомида 5 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, 2019 йилда эсаушбу кўрсаткич 7 тани ташкил этмоқда. Гурухлар сони эса ўтган йилга нисбатан 12 тага ортган. Бола қамрови ўтган йилгига нисбатан 240 нафарга ошган ва умумий кўрсаткич 1555 нафарни ташкил этган. Гурухдаги болаларнинг ўртача сони 26 нафарни ташкил этмоқда. Бунга, албатта, давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим сохасини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш доирасида эришилган.

Бундан ташқари жорий йилда мактабгача таълим муассасаларига товар-моддий захиралар учун 55 млн. 648 минг сўм, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун
807 млн. 863 минг сўм, чойшаб-ғилофлар сотиб олиш учун 141 млн. 347 минг сўм вакампютер жихозлари ва мебеллар сотиб олиш учун 121 млн. 249 минг сўм миқдорида маблағлар режалаштирилган. Шу билан бирга давлатимиз рахбарининг 2018 йил 12 июлдаги “Иқтисодий-ижтимоий соҳа муассасаларини 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан манзилли дастурга асосан 222 млн. 594 минг сўм маблағлар муассасаларни иссиқлик тизимини таъмирлаш учун режалаштирилди.

Мазкур сарфланиши кўзда тутилган бюджет маблағлари Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни замонавий билим ва кўникмалар олиш йўлида соғлом мухит яратилишида хизмат қилиши шубхасиз.

У. ТИЛЛАБОЕВ

Хонобод шаҳар хокимлигининг

молия бўлими бошлиғи