Андижон 24

Хонадон шаънини ўйлайлик


19.07.2018   1421

Кейинги йилларда ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар, профилактик тадбирлар натижасида биз айтишга, ошкора қилишга андиша қиладиган, айрим нохуш ҳолатларга чек қўйилмоқда, кўнгилсизликларнинг олди олинмоқда.

Бу, айниқса, охирги вақтда интернет ижтимоий тармоқларида кўп тарқалаётган турли салбий ҳолатларга билдирилган муносабатлардаяққол намоён бўлмоқда.

Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда овоза бўлган Олтинкўл туманидаги “Хиёнат” воқеасига айрим фукаролар томонидан билдирилаётган фикрлар кишини ўйлантиради.

Оила – мукаддас даргоҳ. Хиёнат хеч кайси замонда кечирилмаган. Шундай экан, бу вокеа ҳақида сўз юритганда энг аввало, ёшлар тарбияси, жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳитбарқарорлигини асраш нақадар муҳимлигиниэсдан чиқармаслик лозим.

Шуни хисобга олиб, ички ишлар ходимлари томонидан мазкур салбий ҳолатга чек қўйилиши жуда ўринли бўлди деб ҳисоблайман.

Кимлардир, қандайдир манфаатни кўзлаб ана шу воқеани ижтимоий тармоқларда ёритиши тўғрими? Оила шаъни, фарзандлар тарбиясихакида ўйлаб кўрилса бўлмайдими?

Қолаверса, бу ҳолат ички ишлар ходими томонидан аниқланиб, бартараф этилганлиги туфайли хонадон номуси,орияти учун яқин қариндошлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган бундан-да аянчли нотинчликнинг олди олинганлигини хам унутмаслигимиз керак.

Фикримизча, ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилаётган мана шундай профилактик тадбирларда кенг жамоатчилик ҳам жонбозлик кўрсатиши зарур.

Муҳаббат Юлдашева,

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати