Андижон 24

ХАВФСИЗЛИК МУҲИМ ВАЗИФА


16.12.2019   1914

Мамлакатимиз миқёсида бўлгани каби туманимизда ҳам улкан қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, савдо-саноат тармоқлари ривожлантирилмоқда, аҳолига маданий ва маиший хизматкўрсатиш сифати оширилмоқда. Янги турар жойлар, савдо, маданий –маиший хизмат кўрсатишобъектлари қурилмокда. Фаолият курсатаётганлари таъмирланиб, даврга мос холатга келтирилмоқда.

Тадбиркорлар томонидан нодавлат мактабгача таълим муассасалари бинолари қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Уларга иншоотларни узоқ йиллар хизмат қилиши учун мустаҳкам хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алохида эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилмоқда

Бош пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари даврида объектларнинг автоматик ёнғиндан хабарлаш ва юқори товушли хабарлаш қурилмалари билан жиҳозланиши, асосий ва заҳира чиқиш эшиклари ёнига “ЧИҚИШ” ёзувли таблолар ўрнатиш, том қисмидаги ёғоч қурилмаларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан ишлов бериш, ички ва ташқи сув таъминоти билан таъминлаш зарурлиги уқтирилмоқда.

Биноларга ички ёнғин ўчириш сув қувурлари тортилган бўлса, сув босимини меъёрда бўлишини таъминлаш мақсадида ёнғин ўчириш насос станцияси кўзда тутилиши, сув қувурлари енг ва дастаклар билан таъминланиши, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жихозланиши, иситиш тизимининг созлиги, ташқи нарвон билан таъминлаш каби вазифаларни бажариш кераклиги қурувчиларга етказилмоқда.

Ҳусанбой Раҳмонов,

Хўжаобод туман ЁХБ инспектори, сержант.