Андижон 24

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


10.10.2023   847

Бугун 10 октябрь куни Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, оилавий ажримларнинг олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш тартиб-тамойилларига амал қилиш масалалари кун тартибига қўйилди.

Шунингдек, вилоятда соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳамда маҳаллий бюджет ва бошқа долзарб масалалар юзасидан жорий йилнинг III – чорак якунлари бўйича ҳисоботлар таҳлил қилинди.

Сессияда ишида вилоят ИИБ жамоат ҳавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг III – чорак давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга сессияда вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил III – чорак ижроси тўғрисида ахборот берилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вазифалар белгилаб олинди.

Auz.uz online гуруҳи.