Андижон 24

ФОТО: ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАРИХИЙ ҚАРОР


02.09.2019   4389

«Ўзархив» агентлигининг Telegram’даги каналида Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги 335-XII сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги қарори сурати эълон қилинди.

«Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши Иттифоқнинг ва унинг таркибига кирадиган барча мустақил давлатларнинг олий қонун чиқарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, уларни Республиканинг давлат мустақиллиги эълон қилинган ҳужжатни тан олишга даъват этади», — дейилади қарорнинг сўнгги, 5-бандида.

Ушбу тарихий қарор Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўша вақтдаги раиси Шавкат Йўлдошев томонидан имзоланган.

Манба:daryo.uz