ЖАМИЯТ

ФЕРМЕРГА МАДАДКОР АЁЛ


08.03.2019   1186

Халқаро хотин-қизлар куни Олтинкўл туманида кенг нишонланди. Шу куни тумандаги фермерларнинг оналари, рафиқа ва опа-сингиллари бир даврада жам бўлишиб, баҳорнинг илк байрамини биргаликда тантана қилдилар.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, хотин-қизларни нафосат айёми билан қутлади. Аёл бир қўлида бешикни, иккинчисида дунёни тебратади деган иборани айнан қишлоқ хўжалиги ходимларининг аёлларига нисбатан айтилгани таъкидланди. Йиғилганларга совға, гуллар тақдим этилди.

Тўкин дастурхон атрофида давом этган тадбирда санъаткорлар томонидан шўҳ куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Жаҳонгир Содиқжонов.

Муаллиф олган суратлар.