Андижон 24

ФАОЛ ЎҚУВЧИЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ


15.01.2020   1002

Республикамиз Президентининг2019 йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувида, қолаверса, жорий йилнинг 3 январь кунги“Ҳокимлик соати”да ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш, уларнинг иқтидорини намойиш этиши, самарали таълим олиши ва касб-ҳунар сирларини эгаллаши борасида амалий кўмак бериш давримизнинг долзарб вазифаси эканлиги алоҳида уқтириб ўтилган эди. Бундан вилоятимиздаги ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари учун тегишли хулоса чиқариб, амалий ҳаракатларни бошлаб юборишди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Таджибаевнинг Андижон шаҳридаги 11-мактаб ўқувчилари билан учрашувида ҳам бунга эътибор қаратилди. Юзма-юз мулоқотда мамлакатимизда ёшларнинг таълим ва касб-ўнар эгаллашлари учун ҳар томонлама шароитлар яратилаётганлиги, келажакда ўзлари танлаган касби учун ҳозирдан тайёргарлик кўриши зарурлиги, дарслардан кейинги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги масалалар юзасидан сўз юритилди.

Учрашувда ўқувчиларни олий таълим муассасалари йўналишларига қизиқишларига кўра фан репетиторларини ташкил этиш, тадбиркорлик қилиш учун зарур бўлган шароитни яратиш, спорт-соғломлаштириш йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил қилиш хамда китобхонликка қизиқтириш учун 2020 йилда
мактабмаъмуриятибиланҳамкорликда қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Тадбир жараёнидаМ. Таджибаев энг фаол ўқувчиларга спорт билан бепул шуғулланишлар учун махсус сертификат ҳамда мактаб кутубхонасигакитоблар жамламасини топширди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

Матбуот хизмати.