ЖАМИЯТ

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ФИРИБГАР


22.06.2019   1619

МАРҲАМАТ (auz.uz) – вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги Тергов бўлимлари ходимлари томонидан қорхона, ташкилот ва муассасаларда, аҳоли яшаш жойларида "Фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг!" мавзусида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирларда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, демократлаштириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, фирибгарлик жиноятлари, у билан боғлиқ ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш масалалари муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида маълумотлар берилмоқда.

- Сир эмас, алдов йўли билан содир этиладиган фирибгарлик жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи, фуқароларни оғир аҳволга солиб қўядиган жиноятлар сирасига киради, - дейди Марҳамат туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси, катта лейтенант Бобиржон Икромов. - Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида кейинги йилларда ушбу жиноят камайган. Мисол учун, 2018 йилнинг 6 ойи давомида фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар 12 тани, жорий йилнинг шу даврига келиб эса жиноятлар сони 2 тани ташкил этгани қайд қилинган. Бироқ шундай бўлса-да, умумий жиноятларнинг салмоқли қисмини ташкил этиши ушбу жиноят келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган ишлар кўлами ва сифатини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга мавзуга доир буклетлар тарқатилмоқда ва кўргазмавий шаклда баннерлар жамоат жойларигажойлаштирилмоқда.