ЖАМИЯТ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ДОИМО ҲАЛҚ БИЛАН БИРГА


20.04.2020   756

Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз кечаётган ҳозирги мураккаб ва синовли даврда жамиятимизда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатида Давлат хизматлари агентлигининг кўп сонли жамоаси ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари ҳамда Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари юртдошларимизга нафақат хизмат кўрсатмоқда, балки ҳайрия тадбирларида ҳам ўзларининг фаолликларини намоён этишмоқда.

Куни кеча марказ Марҳамат туман Давлат хизматлари маркази туман прокуратураси ва халқ қабулхонаси ҳамкорлигида Кончилар, Марказий, Хўжаарик, Оқбош маҳалларида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, моддий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар ҳамда кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан эҳсон қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ҳимоя воситалари (ниқоблар) тарқатилди.

Шунингдек, "Оқбош" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолига давлат харид нархида ҳар бир оилага 25 килограммдан, жами 1 тонна ун маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари, жорий этилган карантин тартиблари, фуқароларни шахсий гигиена қоидаларига амал қилишлари, ўзаро мулоқотда масофа сақлаш ва ҳавфсизлик қоидалари ҳамда инсон ҳаёти, унинг саломатлиги муҳимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Баҳтиёр Каримжонов,

Марҳамат туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси.