Хорижда

COCA-COLA РОССИЯ БОЗОРИНИ ТАРК ЭТАДИ


17.06.2022   2297

Coca-Cola мижозлари захираларни омборлардан сотади, бу бренд остида янги ичимликлар ишлаб чиқарилмайди.

Coca-Cola компаниясининг Россиядаги дистрибютори Coca-Cola HBC бундан буён Россияда бренднинг ичимликлари ишлаб чиқарилмаслиги ва сотилмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қайд этилишича, дистрибюторнинг мижозлари ўз захираларини бўшатмоқда. Coca-Cola HBC Coca-Cola, Fanta, Sprite, Bon Agua, Burn, Fuzetea, Rich, Schweppes, Powerade ва бошқа брендлар остида ичимликлар ишлаб чиқаради.

Coca-Cola’нинг Россиядаги фаолияти ва муқобиллар

Март ойи бошида Coca-Cola Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Кейинроқ компания бош директори Жеймс Квинси Coca-Cola Россиядан «қачондир бутунлай чиқиб кетиши» мумкинлигини айтди.

Москва вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Георгий Филимонов аввалроқ Megapack компанияси Cоcа-Cола ўрнига Funky Monkey бренди остида газли ичимлик ишлаб чиқаришни бошлаганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, нарх хорижий компания ишлаб чиқарган маҳсулотдан 10-15 фоизга паст бўлади.

Айрим маълумотларга кўра, Россияда Coca-Cola ва Fanta ўрнига Funky Monkey Cola ва Funky Monkey Orange пайдо бўлади, улар янги дизайндаги шишаларда сотилади.

Янги ичимликлар таъми жиҳатидан аввалгилари билан бир хил бўлади, лекин турли номлар қатори ёрлиқларда ҳам қулоқчин ва қалпоқдаги маймун кўрсатилади.