Андижон 24

ЧЕГАРА МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНМОҚДА


20.04.2019   1262

Ўзбек-қирғиз давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари билан боғлиқ масалаларни комплекс муҳокамаси бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтмоқда. Жорий йилдаги дастлабки учрашувга Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда.


Икки мамлакат ҳукуматлари бош вазирларининг ўринбосарлари бошчилигидаги делегациялар таркибида турли вазирлик, идора ва муассаса раҳбарлари, Андижон, Наманган, Фарғона, Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари раҳбарлари иштироки белгиланган.

Шу муносабат билан Ўш ва Андижонни боғлаб турувчи “Дўстлик” халқаро ўтказиш пунктида Қирғизистон делегациясини кутиб олиш маросими ташкил қилинди. Мехмонларни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қизғин қутлади. Дўстлик ва ҳамкорлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганлиги таъкидланди.

Қирғизистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Жениш Разақов бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғона шаҳрига кузатилди.

«auz.uz» online гуруҳи.