ЖАМИЯТ

БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ ТАШКИЛОТИ (UNWTO) БОШ КОТИБИ ЗУРАБ ПОЛОЛИКАШВИЛИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ


12.07.2023   303

Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу кенг кўламли тадбир доирасида UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвилининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига “Жаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида UNWTO Бош Ассамблеясининг Махсус резолюцияси қабул қилиниши режалаштирилган.

UNWTO делегациясининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи 16 июлгача давом этади.

Манба: ЎзА