ЖАМИЯТ

БУТУНЖАҲОН БОРТ КУЗАТУВЧИЛАРИ КУНИ


12.07.2023   355

12 июлда фуқаролик авиациясининг борт кузатувчилари, яъни стюард ёки стюардессалар куни нишонланади.

Биринчи борт кузатувчилари 1928 йилда Германияда пайдо бўлган. Бу пайтгача йўловчиларга хизмат кўрсатиш вазифаларини иккинчи учувчи бажарган. Бу эса хавфсиз эмас эди. Шунинг учун бу вазифага махсус тайёрланган одамларни қабул қилиш бошланган.

Дастлаб бу ишни эркаклар — стюардлар бажарган. Бошида бу ишга ресторан официантлари орасидан номзодлар саралаб олинган.

1930 йилда АҚШ авиакомпаниялари стюардессаликка аёлларни қабул қила бошлаган.

Авиация тарихида илк стюардесса аёл Айова штатилик Эллен Черч ҳисобланади. У стюардесса сифатида биринчи парвозини 1930 йил 15 майда Сан-Франциско–Шайенн рейси бўйича амалга оширган.