Андижон 24

БЎСТОНДАГИ 70 ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИГА «KOZ» (КОЗ) РУСУМЛИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҚОЗОНХОНАЛАР ЎРНАТИЛАДИ


14.09.2020   3144

Бўстон туманидаги “Ниҳол” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ижтимоий соҳа объектларидаги истиш тизимини Давлат хусусий шерикчилик асосида барқарор фаолият олиб боришини ва натижадорлигини таъминлашга бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Бош Вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар иштирок этган семинарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган вилоят ишчи гуруҳига ижтимоий соҳа объектлари ҳамда таълим муассаларини 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш, уларнинг иситиш тизимини кучайтириш бўйича вазифалар белгилиб берилди.

Семинарда хавфсиз иссиқлик таъминотини бир маромда йўлга қўйиш мақсадида тумандаги 70 га яқин ижтимоий соҳа объектларига жами 122 та KOZ” (КОЗ) русумли автоматлаштирилган қозонхоналар ўрнатиш таклифи илгари сурилди.

Янги типдаги “KOZ” (КОЗ) қозонларининг қулайлиги ва иқтисодий ҳолати, қозони ёқилғи сарфи макс. 19 кг.соат / мин. 5 кг.соат кўмир.

АКС-100 қозонга нисбатан 32-45 кг/соат кам сарфланади. Шунингдек, иситиш қуввати 1160 м2, фойдали иш коефиценти 93% (АКС-100 га нисбатан 160 м2), кафолат муддати эса 15 йил белгиланган. КОЗ қозони термостат мосламаси ёрдамида, ёқилғи сарфини автоматик тарзда сарфлаб боради.

Маълумот учун дастлаб вилоят бўйича 156 та Smart (Ақлли), экологик хавфсиз, тежамкор ҳамда юқори ҳажмда ишлаш имкониятига эга замонавий иситиш технологиялари келтирилади.

Андижон вилояти уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати