Божхона: КОНТРАБАНДАГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

15.07.2023 217
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев контрабандага қарши курашиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш йўналишдаги вазифаларнинг тўлақонли ва сифатли бажарилишига доир хизмат йиғилишини ўтказди.
Тадбирда Божхона қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари тезкор тузилмалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида божхона органлари томонидан 9,9 мингдан зиёд контрабанда ва божхона қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида 495,7 млрд. сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинган.
Шунингдек,
Йиғилишда контрабанда ашёларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ишлар самарадорлигини ошириш, жиноятларни фош этиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш лозимлиги барча ходимлар эътиборига яна бир бор етказилди.