Андижон 24

БИЗНИНГ БУНЁДКОРЛАР


11.08.2019   875

Сўнгги икки йилда вилоятимизда бунёдкорлик соҳасида салмоқли ишлар олиб бориляпти. Бунда юзга яқин илғор қурилиш корхоналари, йирик лойиҳалаш ташкилотлари, қурилиш материаллари етказиб берувчиларнинг ҳиссаси катта. Улар томонидан барпо қилинаётган замонавий, шинам бинолардолзарб масала – уй-жой муаммосини ҳал этишга хизмат қиляпти.

Андижон шаҳрининг собиқ консерва заводи ҳудудида 2017 йилда 5 та, 2018 йилда 9 та замонавий тураржойлар барпо этилган бўлса, жорий йилнинг апрелида улар қаторига яна олтита, ҳар бири 42 хонадондан иборат уй қўшилди.Ўзбегим, деб аталган янги маҳаллада яқин икки йил мобайнида 840 та оила уй тўйини нишонлади.

"Xokon avtoinvest" ҳамда "Radius servis" масъулияти чекланган жамиятлари мутахассилари нафақат турар-жойларни бунёд этдилар, балки фитнес клуб, компьютер маркази, китоб дўкони, иккита болалар майдончаларини ҳам қуриб битказдилар. Ҳудуд ободонлаштирилиб, намунавий кўринишга келтирилди.

Ҳозирда шу ҳудудда иккита 16 қаватли уй жадаллик билан бунёд этиляпти.

Суратларда: Андижон шаҳрининг Ўзбегим маҳалласидаги кўп қаватли уйлар қурилиши.

Хурсандбек Араббоев олган суратлар.