Жамият

БИЗ КАТТА КУЧМИЗ


17.02.2021   1279

Ўзбекистон “Адолат”СДП ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан андижонда ташкил этилган“Биз катта кучмиз” шиори остидаги акция эрталаб кўчаларда “Адолат” байроғининг хилпираши билан бошланди. Жамоатчилик орасидапартия ва унинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари хусусида тарғибот ишлари олиб борилди.

Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокидаги давра суҳбатида “адолатчилар”нинг 26 йиллик фаолиятига эътибор қаратилди. Партия ғоялари асосида амалга оширилган ишлар ва сиёсий майдондаги ўрни таъкидланди. Бундан беш йил аввал атиги 6 минг нафар аъзосига эга бўлган вилоят кенгаши бугун 24 минг нафардан ортиқ ўз аъзоларига эга бўлгани унинг чин маънода катта кучга айланаётганини кўрсатади.

Аблиёр Қораев, халқ депутатлари Мархамат туман кенгаши депутати:

-Бугун “Адолат” партияси сиёсий майдонда ўз ўрнига эга. Биргинафуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш йўлида фаоллик кўрсатилаётганининг ўзи хайрихохларимиз сафининг кенгайишига олиб келмоқда. Амалдаги йилда ўтказиладиган Президент сайлови зиммамиздаги масъулиятни янада оширмоқда. Чунки бу жараённи қанчалик шаффофлик ва адолатлилик асосида ўтиши жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот ишлари билан боғлиқ. Бу йўлда биз депутатлар ва партия фаоллари фаоллик кўрсатишимиз зарур.

Тадбир доирасида энг фаол етакчилар, “Ёш адолатчилар” ва маҳаллий кенгаш депутатлари рағбатлантирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати.