БЕПУЛ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ
22.06.2018 1536
Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида янги шаклдаги биринчи
бепул кутубхона пайдо бўлди
Мазкур ташаббусни илгари сурган вилоят ҳокими намуна сифатида шахсий жамғармасидан 200 та китоб совға қилди. Китоблар махсус тайёрланган жавонга жойлаштирилди.
У эрталаб 8.00 дан кеч соат
Мақсад -эзгуликнинг бир кўриниши, одамларни китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, хонадонларда, ташкилот ва муассасаларнинг китоб жавонларида ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш, зиё улашишдир. Тез орада вилоят бўйича бу каби бепул кутубхоналар сони 500 тага етказилади.
Дастлабки 3 соатда
Албатта, ишонч асосига қурилган китоб улашиш тартиби андижонликларда уни кўнгилли равишда жойига олиб келиб қайтариш одатини шакллантиради, деган умиддамиз.
А. Қодиров.