Андижон 24

БАЙРАМГА МУНОСИБ СОВҒА


25.08.2021   2239

Мамлакатимиз бўйлаб, энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги шукуҳи кезаётган мана шу қувончли кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида қад ростлаган турли янги бинолар, ижтимоий объектларнинг очилиш маросимлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон автомобилмактаби нодавлат таълим муассасасида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларучун барпо этилган замонавий ўқув қуроллари билан жихозланган янги ўқув биносини фойдаланишга топширилиши ҳам бунга мисол бўла олади.

- Ватанпарвар ташкилоти томонидан «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ҳамда «Темир дафтар»га киритилган жами 204 нафар фуқароларни 2021 йил учун вулканизатор, электрик-аккумуляторчи, газ-электр пайвандчи, чилангар, автоэлектрик мутахассисликлари бўйича ўқитилиши режалаштирилган, - дейди, вилоят кенгаши раиси Сардорбек Қодиров. Ҳозирда 139 нафар фуқаролар ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича ҳунар ўрганмоқдалар. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларга ҳунар ўргатиш ва доими иш билан таминлашга кўмаклашишдир.

Шунингдек, очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Хусан Ботиров, вилоят фаоллари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳамда кенг жамоатчилик вакилллари иштирок этдилар.

«Ватанпарвар» ташкилот Андижон вилоят кенгаши ахборот хизмати.