Андижон 24

БАЙРАМ «ОҚ БУЛОҚ»ГА ҲАМ ЕТДИ


21.06.2019   5278

ЖАЛАҚУДУҚ (Auz.uz). Беш ижобий ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган фестиваль доирасидаги тадбирлар туман марказида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида муассасалар қошида ташкил этилган “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида ўтган учрашув билан давом этди. Бу ҳақда auz.uz сайти мухбирлари хабар бермоқда.

Унда Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Нилуфар Саматова ўқувчиларга мукофотга қандай қилиб эришгани, ўз олдига қўйган мақсадига етиш учун барча қийинчиликларни енгиб ўтгани ҳақида сўзлаб, қизларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Сингилларимнинг қўзларида шижоат ва қизиқувчанлик, эртанги кунга интилувчанликни кўриб турибман, - дейди Нилуфар Саматова. – Ҳар бирида ўзига хос истеъдод бор. Ўйлайманки, улардан нафақат зулфиячилар, балки юртимиз корига ярайдиган, ҳар ишда ташаббус ва интеллектуал ғояларни илгари сурадиган қизлар бўлиб вояга етишади.

Учрашув мобайнида шоир Нусрат Абдусалом шеърият оламига кириб келаётган ёш ижодкорларга ўзининг маслаҳат ва тавсияларини берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Авазбек Маҳмудов, эстарада хонандаси Арсен Саркисов ва маҳаллий санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар даврада ўзгача кўтаринкиликни баҳш этди.

Шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари “Оқ булоқ” соғломлаштириш оромгоҳида ҳам бўлишди. Бу ерда улар ёзги таътилни тенгдошлари билан ўтказаётган болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, табиат қўйнида дилдан суҳбат қурдилар.