ТЕЗКОР ШТАБ 24/7

АСАКАДА ЮҚОРИ БОСИМЛИ ГАЗ ҚУВУРИГА УЛАНГАНЛАР ФОШ ЭТИЛДИ


19.12.2023   3105

Хабарингиз бор, вилоятимизда куз-қиш мавсумидан аҳолини беталофат олиб чиқиш, уларга қулай шароит яратиш мақсадида тезкор штаб ташкил қилинган. Шунингдек, штаб 24/7 режимида фаолият олиб бориб, аҳолидан келаётган мурожаатлар ўз мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, бугун Асака туманидаги кўп қаватли уйларга иссиқ сув етиб бормаётгани ҳамда газ босими пасайиб кетганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Масала юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида Асака шаҳрининг Амир Темур МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларни ҳамда ижтимоий объектларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи марказий қозонхона учун тортилган юқори босимлик газ қувурига ноқонуний уланиб олиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Асака туманининг Дориломон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмига ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳамда нотурар бинода савдо шуғулланувчи тадбиркор резина шланглари орқали ноқонуний равишда улаб олган. Ҳолат тезкор равишда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиб, уланмамутахассисилар томонидан тармоқдан узилди. Чора кўриш юзасидан тегишли органларга маълумотлар тақдим этилди.