ЖАМИЯТ

ОЗАРБАЙЖОННИНГ ГУБА ШАҲРИДА "ЎЗБЕКИСТОН-ОЗАРБАЙЖОН: ТУРК ДУНЁСИ ТАРҒИБОТИ ВА МАДАНИЯТИ МАРКАЗИ" ОЧИЛДИ


08.05.2024   830

Озарбайжон давлат педагогика университетининг Губа шаҳридаги филиалида "Ўзбекистон-Озарбайжон: турк дунёси тарғиботи ва маданияти маркази" очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Марказ Озарбайжон давлат педагогика университети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Иса Габиббейли, Тошкент давлат педагогика университети ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, "Ўзбекистон-Озарбайжон" дўстлик жамияти ижрочи директори Эркин Нуриддинов, шунингдек, икки мамлакат зиёлилари, илм-фан намояндалари ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу марказ Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзбек тили ва адабиётини, шунингдек, мамлакатимиз маданияти, тарихи ва юртимизнинг замонавий тараққиёти босқичларида эришилган юксак натижаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилишини таъкидладилар.