СТАТИСТИКА

ЎЗБЕКИСТОН 55 ТА ДАВЛАТГА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛГАН


08.05.2024   618

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида қиймати 775,7 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,2 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,7 фоиз), калава-ип (46,8 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь-март ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Калава-ип – 363,4 млн

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 292,5 млн

Трикотаж мато – 69 млн

Газламалар – 39,3 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 11,5 млн