ЖАМИЯТ

АСАКАДА «АЁЛЛАР ва ЁШЛАР ДАФТАРЛАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИГА САЁХАТ УЮШТИРИЛДИ


14.11.2020   5266

Асака тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида 1-сектор ҳудудида «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш мақсадида ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган 117 нафар аёллар ва 71 нафар эркаклар учун туманда фаолият юритиб келаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди.

Фуқаролар асосан туманда фаолият олиб бораётган "ASAKA TEXTIL«, »FORAL TEXTIL«, »MIN MAX« ҳамда »INVEST DAVR TEXTIL" корхоналарига олиб борилди ва жараён билан мутахассислар ҳамроҳлигида яқиндан танишиб чиқдилар. Корхоналар томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Сўнги маълумотларга асосан бугуннинг ўзида 57 нафар фуқаролар корхоналарда ишлаш истагини билдирган.

Манба: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати