Андижон 24

АНДИЖОНЛИК СОЛИҚЧИЛАР 7 МИНГ 898 КИШИ ТОТИБ КЎРИБ, СОҒЛИҒИНИ ЙЎҚОТИШИ МУМКИН БЎЛГАН САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙДИЛАР


25.07.2019   2978

Ҳозир жарима ёз.Шундай иссиқда ҳамма чанқаяпти. Чор-атрофда ранго ранг ёрлиқларибилан кўзингизни олаётган салқин ичимликларга кўнглингиз кетади.

Андижон тумани, Янгиобод қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ойистахон Иминова (исми шарифи ўзгартирилди) мана шундан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Андижон шаҳрининг Ишчилар маҳалласи, Пахтаобод кўчасидаги 45-хонадонда ўзича омбор ташкил қилди. Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси ходимлари шу йилнинг 23 июль куни маҳаллада профилактик назорат тадбирини ўтказдилар. Ана ўшанда Ойистахоннинг қилмиши фош бўлди.

(Фото: вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати).

(Фото: вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати).

(Фото: вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати).

Буни қарангки, яроқлилик муддати аллақачон ўтиб кетган (аслида бу муддат олти ой бўлади), яъни 2018 йил апрель ойида ишлаб чиқарилган ва истеъмолга яроқсиз ҳолга келган 7 минг 898 дона ҳар хил сиғимдаги энергетик салқин ичимликларни сотишга тайёрлаб қўйган экан. Ҳуқуқбузар уларнинг ишлаб чиқарилган санасини янгилаб, қайта сотмоқчи бўлиб, 31 миллион 298 минг сўм “фойда” кўришни кўзлаган.

Иссиқда чанқаган одамларнингсоғлигини ўйламай, аёл боши билан шундай қилмишга қўл уриш... Агар бир киши бир донадан ана шу ичимликлардан тотиб кўрса, 7 минг 898 нафар қоракўзнинг аҳволи не кечарди?

Шохруҳбек Эгамназаров,

вилоят давлат солиқ бошқармаси

матбуотхизмати.