ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ЙИЛИГА 1000 ДАН ОРТИҚ ЮРАК НУҚСОНЛАРИ БИЛАН КАСАЛАНГАНЛАРДА МАЛАКАЛИ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ БАЖАРИЛАДИ


06.01.2021   3508

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нафақат Андижон вилояти аҳолиси, балки Фарғона водийси халқи учун юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Клиникамизнинг ҳар бир бўлими ўзига хос тарихга эга.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси қошидаги юрак қон-томир жарроҳлик бўлими 2001 йили ташкил этилган. Бунинг учун реаниматсия бўлимининг зали қайта таъмирланиб, кардиореаниматсияга мослаштирилган

Операцион блокни 1-жарроҳлик хонаси таъмирланиб, юрак операцияларини ўтказиш учун барча шарт шароитлар яратилди. ВД-89 сунъий қон айланиш аппарати, “СКА” ва газоанализатор АВЛ -77 ўрнатилиб, очиқ юракда операциялар бажариш бошланди.

Мутахассисларни тайёрлаш учун 2 нафар кардиохирург, 1 нафар перфузиолог, 3 нафар кардиоанестезиолог ва 1 нафар функсионал диагностика бўйича ЭхоКГ мутахассиси академик .В.В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган илмий жарроҳлик марказида, сўнграРоссия Федератсияси Новосибирск шаҳрида академик Мешалкин номли Қон айланиш тизими патологияси институтида, шунингдек, Полша давлати Катовитси шаҳри селезия институти 7-кардиохирургия бўлимида тайёрланиб келган.

2015 йилга келиб 3 нафар мутахассис, улардан бири эндоваскуляр хирургия бўйича Академик В.Воҳидов номли ХИМда ва икки нафар ходим Москва шаҳридаги А.Н.Бакулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги илмий марказида кардиохирург мутахассислигига эга бўлди. 2019-йили бир шифокор Жанубий Корея Гуванжу шаҳри Чаннон тиббиёт академияси кардиохирургия бўлимида малакасини ошириб келди.

2002 йилдан ҳозирги кунга қадар кардиохирургия бўлимида мунтазам равишда ортирилган ва юрак туғма нуксони билан беморлар жарроҳлик йўли билан даволаниб келмокда. Ҳозирги кунга кадар 3000 тадан ортиқ беморларда ҳар хил юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 2020 йилни ўзида бўлимда 128табеморда юрак операциялари ўтказилган бўлиб, улар ёш болаларда юрак туғма нуқсони (қоринчалараро девор дефекти, бўлмачалар аро девор дефекти, Фалло тетрадаси) билан, шунингдек бўлимда митрал ва аортал клапанлар протезлаш ва бир беморда Аорта коронар шунтлар операцияси илк бор ўтказилди.

2021 йили Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида “Ангиограф” аппаратини ўрнатилиши, операцион ва реаниматсия бўлимларини моддий техника базасини такомиллаштириш билан юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида қуйидаги амалиётларни бажариш имконияти пайдо бўлади: бажарилиб келаётган операцияларга қўшимча юракни коронар қон-томирларни стентлаш, миокард инфаркти ўтказган беморларда томирлар ангиопластикаси, аорта коронар шунтлаш, болаларда туғма юрак нуқсонларини паллиатив ва радикал кам инвазив эндоваскуляр операциялари, юракда ритм бузилишларини эндоваскуляр йўл билан бартараф килиш ва электрокардиостимулятор ўрнатиш, периферик кон томирлар ангиопластикаси ва стентлаш,миядаги қон-томирларда операциялар ўтказиш.

Мазкур имкониятлар пайдо бўлиб юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида йилига 1000 дан ортиқ юрак нуқсонлари билан касаланган беморларга малакали жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

Мамлакатимиз Президенти таклифлари билан 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинди. Бу эса биз шифокорлар зиммасига янада масъулиятли вазифаларни юклайди. Мен ишонаманки, институтимиз ва клиникамиз шифокорлари 2021 йилда ҳам халқ саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасида самарали ишларни олиб борадилар.

Б. РАҲМОНОВ

АДТИ клиникаси бош шифокори