ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ЯНГИ АСАКА БУНЁД ЭТИЛАДИ


25.09.2020   2786

Вилоятда ерга нисбатан аҳоли сонининг мутаносиб эмаслиги уй-жой масаласида муаммоларни юзага келтирилаётганлиги бор ҳақиқат. Бу жараён 350 минг фуқаро истиқомат қилаётган Асака туманини ҳам четлаб ўтмайди.

Бугун Асака шаҳридан чиқиб, Фарғона вилоятининг қува тумани томон олиб борувчи катта йўл бўйи улкан қурилиш майдонига айланган. Сабаби туман аҳолисининг қулай шароитларда яшаши ва ишлашини таъминлаш мақсадида бу масаканда «Янги Асака шаҳри» бунёд этилмоқда.

Асакада замонавий шаҳар қурилишининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, кенг жамоатчилик олдида адирликда кўп қаватли уйларни қуриш зарурати ва аҳамияти ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Нуронийлар дуога қўл очиб, янги шаҳарнинг янада файизли ва обод бўлишини тиладилар. Иштирок этганлар Янги Асака шаҳрига саёхат қилдилар.

“Ўзавтосаноат” АЖ томонидан бунёд этилаётган мазкур шаҳарчада 7-,9-, 16 қаватли 71 та уй қуриляпти. Шунингдек, 1500 ўринли савдо маркази, 2 минг боланинг таълим ва тарбия олиши учун бунёд этилаётган мактаб, мактабгача таълим муассаси ҳамда маданий дам олиш маскани замон талабларига тўла мос келади.

Мазкур кўп қаватли 4 минг 631 та хонадонда 17 мингга яқин фуқаронинг истиқомат қилиши режалаштирилган. Уйлар Асака тумани аҳолисига 1 квадрат метри 2 миллион 700 минг сўмдан берилади. Аҳамиятлиси, ҳудудда 2,5-3 минг нафар ҳамюртларимиз иш билан ҳам таъминланади. Шаҳарнинг очилиши 2021 йил Мустақиллик байрами арафасига белгиланди.

«auz.uz» online гуруҳи.