ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАРНИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЕТКАЗИШ МАҚСАДИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


20.01.2021   1578

Вилоят ҳокимлигининг анжуманлар залида Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, видеоконференция тарзида ўтказилган семинарда шаҳар ва туманлардаги студиялардан жойлардаги солиқ инспекциялари ходимлари ҳамда ҳисобчилар қатнашдилар.

Семинарда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев сўзга чиқиб, Солиқ кодексига киритилган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 2021 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликлар ҳақида иштирокчиларни хабардор қилди.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчи (ҚҚС) корхоналар доирасини кенгайтириш ҳамда ҚҚС занжирининг узилишини олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъий назар алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари; бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди.

Семинар давомида иштирокчилардан келиб тушган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Андижон вилояти ДСБ

Матбуот хизмати