ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА МУХАНДИС ФИРИБГАРЛИК УСТИДА УШЛАНДИ


28.07.2021   1038

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг хорижий сармоялар ҳисобидан инвестиция лойиҳасини амалга оширилишидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда, “Ozenergoinjiniring” АЖнинг Андижон комплекс лойиҳалаш филиали мухандиси “Х.Т”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига зид равишда, фуқаро М.Ннинг фермер хўжалигига томчилатиб суғоришлик учун ташкил этилган махсус техника қурилмаларини электр энергияси тармоғига уланишлик учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришлик эвазига фирибгарлик йўли билан 2 млн 800 минг сўм талаб қилиб, талаб қилган пуллардан 1 млн 500 минг сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ozenergoinjiniring” АЖнинг Андижон комплекс лойиҳалаш филиали мухандиси Х.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.