ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ


22.07.2019   1125

у Фарғона вилоятининг Риштон туманидан бошқарилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда Андижон вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруқларига асосан, жорий йилнинг 17-19 июль кунлари “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги харакатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманларида 73 та махсус-тактик ўқув машқлари, шундан 11 таси кўргазмали тарзда бўлиб ўтди. Уларда ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг хавф манбааси ва омиллари кун тартибига қўйилди. Ижтимоий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш объектларидаги ёнғинларнинг олдини олиш, бартараф этиш, рухсат этилмаган сув хавзаларида чўмилиш ва чўкиш ҳолатларига йўл қўймаслик бош мавзу бўлди.

Шунингдек, техноген авариялар оқибатларини тугатиш, кўп сонли жароҳатланишларда самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, коммунал соҳа тармоқларидаги авария тиклаш ишлари, аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш йўналишларидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар амалда синовдан ўтказилди. Ўқув машқига 6294 нафар мутахассислар ва аҳоли вакиллари ҳамда 785 та турли хилдаги автотехникалар жалб этилди.

Мархамат туманида 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни шағаллаштириш учун 624 та техника, 10 та мухандислик техникаси, 1120 нафар ҳайдовчи ва механизаторлар жалб этилди. 16 та шаҳар ва туманлардаги 141 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг245 та кўчаларига шағал тўкилди.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида 12 километр узунликдаги газ тармоқлари бўёқланди, 110 та ГРПлар созланиб, кўрикдан ўтказилди. 9,8 километр ҳаво тармоқлари таъмирланди, 17 та трансфор-маторлар қайта кўрикдан ўтказилиб, махсус мойлари алмаштирилди. Вилоятнинг 120 километр ички автомобиль йўллари шағаллаштирилди, 80 километрда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 85 километр ичимлик суви тармоқлари янгитдан тортилди, кўчаларнинг ариқлари тозаланди ва обонлаштирилди.

Маҳаллаларда ҳамда 13 та болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида учрашувлар ташкил этилиб, “Фуқаро муҳофазаси” кунлари ўтказилди.

Ўқув машқи давомида 26 та дехқон ва 18 та буюм бозорларида ёнғин ҳавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилди. Тайёргарлик ҳолатини текшириш мақсадида 6 та бозорларда махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. 6 та ёпиқ ва 34 та очиқ чўмилиш ҳавзалари ҳолати ҳамда уларда кўрилган ҳавфсизлик чоралар ўрганиб чиқилди.

ФВБ ЁХБнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 137 та МФЙлардаги 411 та аҳоли яшаш уй-жойларининг ёнғин ҳавфсизлиги ҳолати ўрганилди. Тушунтириш ишлари жараёнида аниқланган 52 та салбий ҳолатлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, 1642 та ташкилот ва идоралар, 184 та ижтимоий соҳа объектларида ҳаво хароратининг кескин исиши билан боғлиқ ҳолат бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Фарғона вилоятининг Риштон тумани Болалар спорт мактаби ҳудудида ташкил этилган ҲҚШЎМ асосий ҳаракатдаги бошқарув пунктида ўз фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фавқулодд вазиятлар вазирлигининг раҳбар ва кузатувчилари Андижон вилоятида содир бўлган шартли Фавқулодда вазиятлар бўйича муҳокама йиғилишлари ўтказиб бордилар. Унда йўл қўйилган ҳато ва камчиликлар, бартараф этиш чоралари ҳамда амалга ошириши лозим бўлган вазифалар белгилаб турилди.

Азизбек ЯРҚУЛОВ.