Андижон 24

АНДИЖОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ (+ФОТО)


13.12.2020   3550

Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни катта шодиёна билан нишонланди. Унда тўкинлик ва фаровонлик ижодкорлари – бободеҳқонларнинг, бутун вилоят аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Андижон азал-азалдан ўзининг деҳқончилик маданиятига эга бўлиб, ушбу соҳада тўпланган тажрибалар йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор улуғланди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов барча соҳа ходимларини байрам билан қутлаб, бу йилда эришилган ютуқларни эътироф этди.

Тантанали тадбирда бир гуруҳ фидойи ҳамюртларимизга деҳқончиликда эришган ютуқлари ҳамда меҳнатлари эътироф этилиб, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида илк маротабаАндижон Давлат университетининг«Ниҳол» ансабли иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.

«auz.uz» online гуруҳи.