Андижон 24

АНДИЖОНДА ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ


29.03.2021   828

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 27 январь куни навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб берилган.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди.

Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ҳамда бунинг натижасида эришилаётган натижалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Самимий мулоқот давомида Молия вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ж. Аброев, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ш. Турдиев, «Асака» АТБ бошқарув раисининг ўринбосари в.в.б. С. Толибжонов, «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари З. Аманов ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар. Жараёнда имтиёзли таълим кредити ажратилишини сўраб мурожаат қилган 80 нафар талабанинг контракт маблағлари «Асака» АТБ томонидан тўлаб берилиши белгиланди.

Хурсандбек АРАББОЕВ,

Муаллиф олган суратлар.