Андижон 24

АНДИЖОНДА АСАЛ КЎРГАЗМА-ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


18.11.2018   2370

18 ноябрдан Андижон шаҳрининг Марказий деҳқон бозорида “Асал байрами” ва асал маҳсулотлари миллий кўргазма-ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади.

Уюшма ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, “Алоқабанк” АТБ, қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан биргаликда ташкил этилаётган кўргазмада 40 дан ортиқ асаларичи 17 турга яқин асал маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда 1475 та асаларичилик билан шуғулланувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.

Асаларичилар уюшмаси вилояти бўлими раҳбари Содиқжон Мўминовнинг маълум қилишича 700 нафари асаларичи уюшма аъзолари ҳисобланади. Жорий йилда улар парвариш қилаётган 32 минг 480та асалари оиласидан 2160 тонна асал маҳсулоти етиштириб олинди. Бу ўтган йилгига нисбатан 260 тонна кўпдур.

“Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки Андижон филиали матбуот хизмати берган маълумотга кўра, шу кунга қадар 23 нафар асаларичига 1 миллиард 350 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Кўргазма 30 ноябрга қадар давом этади. Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларга 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Асал байрами”нинг якуний босқичига йўлланма берилади.

«auz» online гуруҳи.