Андижон 24

АНДИЖОНДА 2020 ЙИЛДА ЖАМИ 156 МИНГ 160 ГЕКТАР МАЙДОНЛАРДА МЕВА- САБЗАВОТЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА ЖАМИ 1 МЛН. 936 МИНГ ТОННА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИЛГАН


16.12.2020   6024

Вилоятда 2020 йилда жами барча тоифа хўжаликларида жами 156 минг 160 гектар майдонларда мева-сабзавотчилик йўналишида асосий ва такрорий майдонларда деҳқончилик қилиниб, жами 1 млн. 936 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, режа тўлиқ бажарилди.

Жумладан, 388,2 минг тонна мева, 57,3 минг тонна узум маҳсулотлари етиштирилди. Шунингдек, 1 млн. 107 минг тонна сабзавот, 142,5 минг тонна полиз, 241 минг тонна картошка маҳсулотлари етиштирилди.

Мисол учун, Қўрғонтепа тумани Намуна массивидаги “Боғу Фуркат” фермер хўжалигининг 19 гектар ер майдонида олма, нок, шафтолиларнинг истиқболли 15 ҳил суперинтенсив, пакана
3 йилда ҳосилга кирадиган, ҳосилдорлиги юқори навларини етиштириш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда жами 50 минг туп кўчат тайёрларди, яна
150 минг туп олма, шафтоли ва узум кўчатлари тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу фермер хўжалиги томонидан ловия ва мош бирламчи уруғчилиги ташкил этилган бўлиб, 2021 йилга
10 гектар дуккакли уруғчилик плантацияси ташкил этилади.

Янги навлар асосан тик ўсадиган, ўришга қулай, экспорт боп, пишиш муддати 80 кунни ташкил қилиб, гектаридан
40-50 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиб, боғ ва токзорлар, сабзавот майдонларида кўрилган зарарлар бўлишига қарамай, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, турли касаллик ва зараркунандалардан сақлаш ҳисобига кўзланган ҳосилни олиш имконияти яратилди.

2021 йилда вилоятда жами 2 млн. 277 минг тонна ёки
2020 йилга нисбатан 18 фоизга кўп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиши ҳамда экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Бахтиёр Одилович ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати орқали жорий йил 12 ноябрь куни ўтказилган онлайн учрашувда “Шанхай халқаро агросаноат холдинг” компанияси билан ҳамкорликда йил 12 ой гилос етиштириш ва уни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича, шунингдек, “Цзюфан Хунсин” Пекин транспорт ускуналари компанияси билан эса логистика маркази ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан умумий қиймати 500 млн. долларлик лойиҳалар бўйича келишув шартномалари имзоланди.

Манба: Андижон вилояти ҳокимининг мурожаатномаси.