Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БОШҚАРМАСИГА ЗАМОНАВИЙ МАҲСУС ЖИҲОЗЛАНГАН 5 ТА ЁНҒИН ЎЧИРИШ АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


12.12.2019   1402

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, ёнғин хавфсизлиги хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда жанговар шайлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан берилган ушбу автомобиллар билан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Айниқса, «MAN CLA 16.230 4X2» русумли 35 метрга кўтарилувчи автонарвоннинг афзалликлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур ўт ўчириш автомобиллари Андижон вилояти ҳудудидаги юқори қаватли бино ва иншоотлар, тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда, мураккаб шароитларда ҳамда инсонларни ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларда зудлик билан бартараф этишда катта куч бўлиб хизмат қилади.

Рустамжон Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.