ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИНИНГ ТУМАН БЎЛИМЛАРИДА НИМА ГАП?


19.07.2020   6359

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туман бўлимлари томонидан аҳоли учун кўплаб эзгу ишлар қилиняпти.

ХЎЖАОБОД ТУМАН уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари билан ҳамкорликда олиб борилаётгантаъмирлаш ишлари ҳозирда туманнинг Бешариқ маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган 4-сонликўп қаватли уйларида олиб борилмоқда.

Маҳалла ҳудудидаги обод ва кўркам кўринишга келаётган кўп қаватли уйларнинг олд фасад қисмлари таъмирланиб, ташқи тандирхона ва заруратхона (хожатхона)лар барпо этилди.Айни чоғда электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

АСАКА ТУМАН Қадрият МФЙ Ҳумо кўчасида жойлашган 8-10-12 кўп қаватли уйларга брусчатка қопламаси ётқизиш ишлари якунига етказилиб, ҳозирда ушбу уйларнинг ҳар бир кириш (эшик) қисми тўғрисига ёритиш устунлари (стольба)ни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

БАЛИҚЧИ ТУМАНИда жойлашган кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари ҳамда подездларга аҳолида юзага келган муаммо ва камчиликларни жойида сифатли хал этиш чораларини кўриш мақсадидафуқаро мурожаати учун“Сувтаъминот” ходимлари ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимларининг шахсий телефон рақамлари кўрсатилганрўйхатлар илинмоқда.

ХОНОБОД ШАҲАР уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Фитрат махалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уйларнинг канализация тизимида юзага келаётган муаммолар бартараф этилиб, бўлим ходимлари томонидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

ПАХТАОБОД ТУМАНИ Муазимбой маҳалласи ҳудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг ширкатлари томонидан профессионал бошқарув ташкилоти билан биргаликда ширкат ҳудудида жойлашган кўп хонадонли уйлар олдидаободонлаштириш ишлари олиб борилиб ташқи чиқинди хоналар тозаланмоқда.

ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ Янги хаётмаҳалласи ҳудудидаканализация тизимини қайта тиклаш учун кўп хонадонли уйларнинг канализация тизими қувурлари янги марказий қувурга уланиб,уйлар олдига янги канализация қудуғи ўрнатилди.

Ўрнатилган қудуққа канализация сувларини узлуксиз марказий қувурга хайдаш учун махсус насос қўйилди.

Айни пайтда “Сув таъминот” МЧЖ корхонаси туман филиали мутахассислари томонидан ҳудуддаги марказий канализация қувурларини ювиш ишлари давом эттирилмоқда.

БУЛОҚБОШИ ТУМАН бўлими томонидан тумандагиХУЖМШ томонидан хизмат кўрсатилувчи кўп қаватли уйлар оқава сув(канализация) тармоқларига махсус устки ҳамда ички бетон қопламалар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА жойлашган кўп қаватли уйларнинг чиқинди хоналари “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорлигида тозаланиб, қайта фойдаланишга топширилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

бошқармаси ахборот хизмати.