Бугуннинг гапи

АНДИЖОН ТУМАНИДА 2 МИНГДАН ОРТИҚ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ. ШУНДАН 887 ТАСИ ХУНАРМАНДЛАРДИР


29.09.2020   299

Ҳар бир тадбиркорнинг фаолият бошлаши учун қўядиган илк қадами тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишдир. Бу жараёнда тадбиркор биринчи бўлиб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

Мустақилликнинг илк йилларида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 7 та ҳужжат талаб этилиб, кўриб чиқиш муддати 10 кунгача чўзилар эди. Айни пайтга келиб давлат хизматлари марказида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиб, рўйхатдан ўтказиш бор-йўғи 30 дақиқада амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Андижон туман Давлат хизматлари маркази томонидан 26 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, ҳозирги даврга қадар 2006 нафар (ўтган йилда ушбу кўрсаткич 1421 та бўлган) тадбиркорлик субъектлари давлат давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг 438 нафарини юридик, 1568 нафарини эса жисмоний шахслар ташкил этади. Уларнинг 652 таси якка тартибдаги тадбиркорлар бўлса, 887 таси уста-хунармандлардир.

Қайд этиш лозимки, туман ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари, ҳунармандлар истиқомат қилувчи маҳаллаларга марказ масъул ходимлари томонидан уюштирилган сайёр қабуллар натижасида 200 га яқин тадбиркорлик субъектлари сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Дониёр ҚУРБОНАЛИЕВ,

Андижон туман Давлат

хизматлари маркази директори