Андижон 24

АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИДА ҲАРБИЙ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН РАFБАТЛАНТИРИЛДИ


13.01.2021   2592

Андижон давлат тиббиёт институтида 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусидаги байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирини ўқув ишлари бўйича проректр Б.Абдуллажонов очиб берар экан, ҳар қандай вазиятда тиббиётчилар халқ билан бирга, ҳарбийлар – офицер ва аскарлар каби халқни ҳимоя қилиши ҳар бир тиббиётчининг шарфли бурчи, офицерлик либосида турган тиббиётчилар халқимизнинг фахри эканлигини таъкидлаб ўтди. Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини туну кун ҳимоя қилиб келаётган Ватан ҳимоячилари, бир-биридан ўктам, мард ва жасур ўғлонларни Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклади.

Анжуманда сўз олган фахрий устозлар, истефодаги ҳарбийлар, ҳарбий кафедра ходимлари, талабалар Ватан, Ватан ҳимоясининг шарафи, бу номга сазовор бўлиш инсонга чексиз бахт эканлиги хусусида сўз юритдилар.

Тадбир давомида бир гуруҳ ҳарбий профессор-ўқитувчилар “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан рағбатлантирилди, ҳамкор ташкилотларнинг Ташаккурнома, Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон давлат тиббиёт институти бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда институт билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган Андижон шаҳридаги 15-, 35-умумтаълим мактаблари жамоалари томонидан тайёрланган адабий-бадиий байрам дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Андижон давлат тиббиёт институти матбуот хизмати.