Андижон 24

«АМЕРИКА ОВОЗИ» МУХБИРИ «АНДИЖОННОМА» ВА «АНДИЖАНСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИДА (ФОТОРЕПОРТАЖ)


07.06.2021   2224

Айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган “Америка овози” телерадиоси мухбири, халқаро журналист Навбаҳор Имомова Андижондаги ўзгаришлар ҳамда оддий кишиларнинг бугунги ҳаёти билан танишиш мақсадида вилоятимизга келди.

Ҳамкасбимиз қисқа муддатли сафари давомида “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририятига ҳам ташриф буюрди ҳамда ишчи-ходимлар, хусусан, ижодий жамоага яратилган шарт-шароитлар, журналистларнинг ижтимоий ҳимояси билан қизиқди.

Самимий мулоқотлар чоғида яқинда 100 ёшга тўлган “Андижоннома” газетасининг вилоят ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётини ёритишдаги ўрни, кундалик воқеликларни ҳар икки нашр саҳифаларида журналистик принципларга қатъий амал қилиб, холисона, рўйи-рост бериб боришда мухбирларнинг билим ва малакаси, тажрибаси муҳим эканлиги қайд этилди. Ўз навбатида “Андижоннома” вақтлар ўтиб вилоятдаги бугунги ўзгаришлар, барча жабҳаларда кечаётган воқеалар жараёни ҳамда одамларнинг турмуш тарзи ҳақида келажак авлодга тўлақонли ва асосли тарихий маълумот берувчи энг муҳим манбалардан бири бўлиб қолиши таъкидланди.

Навбаҳор Имомова таҳририят жамоасининг газета билан бир қаторда электрон платформадаги чиқишлари билан ҳам танишди. Халқаро матбуот, жумладан, “Америка овози” тажрибаларидан келиб чиқиб айни йўналишни ривожлантириш бўйича журналистларга қимматли маслаҳатларини берди.

«auz.uz» online гуруҳи.