ЖАМИЯТ

АЛМАШИБ ЭКИШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ


15.07.2023   325

1- Тупроқ унумдорлигининг ошириш ва ундаги озуқа элементларидан самарали фойдаланиш;

2- Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш;

3- Экинларнинг бегона оътлар билан ифлосланишини, хашаротлар ва касалликлар билан зарарланишини камайтириш;

4- Эрозия ва бошқа агрометеорологик салбий таъсирини камайтириш.

Пахта, лавлаги ва бошқа қатор ораларига ишлов бериладиган экинлар ўғитланганлиги ва қатор оралари ишланганлигини сабабли унумдорлик ва тупроқнинг биологик ҳолати, озуқа режими анча яхши бўлади.

Шунинг учун ҳам кўп йиллик ва бир йиллик экинларни қатор оралиқларига ишлов бериладиган экинлар билан алмашлаб экиш яхши натижа беради.

Сабзавот экинлари учун энг яхши ўтмишдош экинлар: беда, дуккакдош экинлар, полиз, карам, пиёз ҳисобланади.