Жамият

АЛИМЕНТДАН ҚОЧИБ ЮРГАН ФУҚАРО ЧЕТГА ЧИҚИБ КЕТГАНИ УЧУН МИБ ХОДИМИ ИШДАН ҲАЙДАЛДИ


25.08.2019   904

Алимент тўламаганига қарамай, хорижга қочиб кетган фуқарога чора кўрмагани учун Мажбурий ижро бюроси ходими ишдан бўшатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йил 3 мартдаги алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Қува тумани бўлимига 12 мартда келиб тушган.

Ижро ҳужжати Бюрога келиб тушгунига қадар қарздор қарздор эр Қозоғистонга ишлагани кетган. 2019 йил март ойига қадар, яъни 1 йил давомида у алиментини тўламаган.

Алимент қарзи қайта ҳисобланиб, қарздор алимент қарзини тўламагани сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Бюро томонидан маъмурий судга яна тақдим қилинган.

Қува туман маъмурий судининг 2019 йил 11 мартдаги қарорига кўра, қарздор эр 5 302 666 сўм алимент қарзини тўламагани сабабли, МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 суткага қамаб қўйилган.

Жазони ўтаб чиққан қарздор кейинчалик ҳам алиментни тўламагани учун 2019 йил 20 майда эр яна Қозоғистонга кетгани аниқланган. Лекин МИБ ходими қарздорга нисбатан Ўзбекистондан четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш ва қидирув эълон қилиш чораларини кўрмаган.

Шунинг учун 4 июнь куни МИБ ходими лавозимидан озод этилган.

Қарздорнинг алиментдан қарзи ҳозиргача 6 512 666 сўм бўлган. У эса ҳамон Қозоғистондан қайтмаган. Шунинг учун 19 август куни МИБ қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқларини чеклаш ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

Ҳозир қарздор қидирилмоқда.

Манба: xabar.uz