Андижон 24

АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ТЕСТ СИНОВИНИ ТОПШИРМАСДАН ЎҚИШГА КИРИШ МУМКИН


03.02.2020   1476

2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйиладиган яна бир ўзгариш –чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, масалан, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилади.

Ҳозирда ушбу тартиб юзасидан тегишли таклифлар берилган. Келажакка назар ташласангиз, тест синовларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида барча умумтаълим фанларидан худди шундай сертификат берилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Абитуриент умумий ёки ўрта-махсус таълим муассасасини тугатмай туриб ҳам бундай имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, олий ўқув юртига ўқишга кираётган пайтда шу фан бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.

Демак, абитурент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовларига қадар керакли умумтаълим фанларидан сертификат олиши ва тест синовида иштирок этмай, тўғридан-тўғри танловда қатнашишимкониятига эга бўлади.

Айни пайтда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ушбу тартибни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилмоқда.

Манба: ЎзА