ЖАМИЯТ

8 НАФАР ҲАМЮРТИМИЗ ФИНАЛДА, 11 НАФАР ҲАМЮРТИМИЗ ФИНАЛ ЙЎЛЛАНМАСИ УЧУН РИНГГА КЎТАРИЛАДИ


23.01.2023   680

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтаётган бокс бўйича У-22 Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар вакили финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.

Ҳамюртларимизнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев — Лестер Дуренс (Филиппин)

-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов — Танарат Саенгпет (Таиланд)

-60 кг: Дилшод Абдумуродов — Фидо Рафаэл (Индонезия)

-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев — Аскат Култаев (Қирғизистон)

-67 кг: Бекзод Ҳамидов — Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон)

-71 кг: Нурислом Исмоилов — Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев — Абдумалик Болтаев (Тожикистон)

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Ерасил Жакпеков (Қозоғистон)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Нурсултан Болотбаев (Қирғизистон)

-92 кг: Нусрат Тоҳиров — Ерхат Бекзат (Қозоғистон)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Аманат Сабиргали (Қозоғистон)

Кеча Осиё чемпионати доирасида қизлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилди. Умумий ҳисобда 8 нафар боксчи қизларимиз финалда жанг қилади.

Кеча ярим финалда қайд этилган натижалар:

-48 кг: Фарзона Фозилова – Типсатча Ёдваре (Таиланд) 5:0

-50 кг: Сабина Бобоқулова – Кеи Чи (Цингапур) 5:0

-52 кг: Феруза Казакова – Ти Нгуен (Ветнам) 5:0

-54 кг: Нигина Ўктамова – Анел Сакиш (Қозоғистон) 5:0

-57 кг: Ситора Турдибекова – Виктория Грефеева (Қозоғистон) 4:1

-63 кг: Зиёда Ярашова – Тананя Сомнуек (Таиланд) 0:5

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Анкар Ичшанова (Қозоғистон) 5:0

-81 кг: Саҳобат Ҳусанова – Порнипа Чути (Таиланд) 0:5

Азиза Зокирова ва Соҳиба Рўзметова ҳам финал баҳсида рингга кўтарилади. Қизлар ўртасидаги финал беллашувлари 25 январь куни ташкил этилади.