Бугуннинг гапи

«103»ГА«VOLKSWAGEN CADDY» МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


25.09.2021   610

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 майдаги қарорига мувофиқ мамлакатимизда замонавий, қулай тез тиббий ёрдам машиналари харид қилиш белгиланган эди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида 25 сентябрь куни тез тиббий ёрдам марказининг Андижон шаҳри бўлимига 10 дона керакли тўлиқ ускуналар билан таъминланган Volkswagen Caddy русумли автомобиллари топширилди.

- Ушбу транспортлар тизимни тез ҳамда сифатли фаолиятини таъминлайди,- дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Салоҳиддин Юсупов. Хизматни энг сўнги замонавий ускуналар билан жиҳозлаш кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини яратади. Жумладан, сўнги ахборот-коммуникация технологияларини, илмий-техник воситаларни, замонавий транспорт, тиббий техникаларни тизимда қўллашга катта ахамият берилмоқда.

Ушбу автомашиналар тез ёрдам бригадалари дислокациялари аҳоли яшаш жойларига яқинлаштирилди. Мазкур тежамкор, беморга тегишли ёрдамни кўрсатувчи транспортлар ҳозирда фаолият кўрсатаётганDamas автомашиналари ўрнига алмаштирилади ва барча ҳудудларга тенг тақсимланади.