ТЕЗКОР ШТАБ 24/7

"ЖАҲОН БОЗОРИ" ДА ЮЗАГА КЕЛГАН ЁНҒИН САБАБЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА


17.12.2023   3000

Андижон шаҳрида жойлашган "Жаҳон бозори" дўконларининг бирида қисқа туташув натижасида ёнғин юзага келди.

Бугунвилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг, ёнғин-қутқарув экипажи ўз вақтида воқеа жойига етиб келиб, муаммо баратаф этилди.

Савдо дўкони Санжарбек Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, том қисмининг 50 кв.м майдонида ёнғин содир бўлган. Ён атрофдаги дўкон ва товар моддий бойликларига зиён етмаган.

Ёнғин қўлбола иситиш мосламаларидан келиб чиқганликэҳтимоли юқори.

Шунингдек, ҳолат юзасидан вилоят ҳокими бошчилигида тезкор штабда ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Эртадан яъни душанба кунидан бошлаб бозор ҳудудидаги барча дўконлар ўрганилади. Хусусан, тармоқларга ноқонуний уланиш ҳолатлари кўздан кечирилиб,хатлов қилинади.

Ҳозирда жисмонан жабрланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан кейинги хабарларда батафсил маълумот берилади.