ЖАМИЯТ

ВИРУСОЛОГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ НИМА УЧУН 2022 ЙИЛГАЧА ТУГАШИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРДИ


28.02.2021   2368

Пандемия ҳақиқатан ҳам 2022 йилгача тугаши мумкин, аммо касалликнинг алоҳида ҳолатлари сақланиб қолади.

Профессор-вирусолог, тиббиёт фанлари доктори, Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий илмий-тадқиқот маркази ходими Анатолий Альтштейн нима учун коронавирус келаси йилгача йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Бу билан у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугайди деган баёнотига изоҳ берди.

«Бунга ишонишга асос бор», деди Альтштейн.

Унинг таъкидлашича, пандемия ҳақиқатан ҳам 2022 йилгача тугаши мумкин, аммо касалликнинг алоҳида ҳолатлари сақланиб қолади.

Мутахассис, шунингдек, Клюгенинг келажакда вакциналарни коронавируснинг янги мутациялари асосида такомиллаштириш мумкин деган фикрига қўшилган.

Унинг қўшимча қилишича, ишлаб чиқариш жараёни осонгина мослашиши мумкин.

Манба:yuz.uz