АТРОФГА НАЗАР

«ЎЗГИДРОМЕТ»: ҲАФТА ДАВОМИДА ИССИҚ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА


22.04.2024   883

«Ўзгидромет» маркази хабарига кўра, эртага 23 апрелъ куни мамлакат бўйлаб иссиқ об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ҳарорат 30 даражага етади.

24-26 апрелъ кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари +13...+18 даража, кундуз кунлари +24...+29 даража бўлади.

22-26 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. 23 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.