ТЕЗКОР ШТАБ 24/7

ЎЗГАРИШЛАРДАН АҲОЛИ МИННАТДОР


19.12.2023   2948

Асака туманида куз-қиш мавсумидан аҳолини беталофат олиб чиқиш, уларга қулай шароит яратиш мақсадида марказий қозонхона ишга тушган эди.

Ҳозирда Амир Темур МФЙ ҳудудидаги 27 та кўп қаватли уйлар ҳамда 9 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик етказиб берилмоқда.

- Иссиқлик берилмасидан олдин ку-қиш вақтларида уйларимизни иситиш қийин бўлар эди, - дейди ҳудуддаги 35-уйда яшовчи фуқаро Элдорбек Рўзиев. – Совуқ тушиши билан уйларни иситиш учун электр энергиядан ёки қўлбола песлардан фойдаланишга мажбур эдик. Бу албатта хавфли, ёнғин келиб чиқиши эҳтимоли кўпроқ эди. Бугунги кунга келиб, бехавотир, энг асосийси бир меъёрда бериладиган иссиқлик энергиясига эга бўлдик. Уйларимиз иссиқлигидан фарзандларим ёзги кийимларда юришипти. Бунинг учун барча мутасаддиларга миннатдорлик билдираман.