АТРОФГА НАЗАР

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ПЕКИН ШАҲРИДА "БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ" УЧИНЧИ ХАЛҚАРО ФОРУМИ ТАДБИРЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ


16.10.2023   323

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, "яшил" тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.

Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда "Макон ва йўл" ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.